Тимур Кападзе: "Сурхон"нинг хатоларидан унумли фойдаландик"

Суперлига 13-туридан ўрин олган Олимпик – Сурхон (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин баҳс бўлди. Ҳаво ҳам иссиқ эканлиги сезилди. Футболчилар икки таймда ҳам анчагина куч сарфлади. Шунга қарамай, йигитлар кураш олиб борди. "Сурхон"нинг хатоларидан унумли фойдаландик. Энди, бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз.

Ўтган сафар битта тўп фарқи билан ортда бораётган эдик. "Бунёдкор" жуда зич ҳимояланди. Шунга қарамай, имкониятларимиз бўлди, бироқ омад этишмади. Яна қаердадир уларнинг дарвозабони жуда ишончли ўйин кўрсатиб ташлади. Бу сафар бир тўп фарқи билан олдинда эдик. "Сурхон" олдинга чиқишга мажбур эди. Бизга бўш зоналар очиб бергани сабабли барчаси осонроқ кечди. Агар акси бўлганида, яна мураккаб аҳволда қолган бўлар эдик".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
26/06/2024 07:33
Икки уйинди хам провакасия йули билан йутиларинг бу ахмокона уйин