Тимур Копадзе: "Қисқа вақт давомида кучли жамоа билан икки марта ўйнаш қийин"
Cоcа-Cоlа Суперлигв 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Олимпик” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Иккала жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Бугун футбол учун ажойиб муҳит бўлди. Стадионга келган томошабинлар ҳам яхши футбол гувоҳи бўлишди. Бугун мағлубиятга учрадик, аммо ижобий жиҳатлар ҳам йўқ эмас.
Бу мавсум қийин бўлишини билар эдик. Қолаверса, ўзгаришлар ҳам кўп бўлди. Бизга бироз вақт керак. Менинг асосий вазифам йигитларнинг ўйинини кучайтириб бориш. Ўтган мавсум ҳам кўп дуранг ўйнаган ва биринчи даврани яхши ўтказа олмаган эдик. Шунга қарамасдан иккинчи даврада керакли очколарни қўлга кирита олган эдик.
Бизнинг асосий вазифамиз олимпиада ва кейинги цикл учун 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат фарм жамоамиз йиғиш. Биздан сўнг улар давом эттиришади.
Ўзбекистон кубогида “Андижон” билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боряпмиз. 3-турда “Навбаҳор” билан баҳс олиб борамиз. Бизга ғалаба зарур ва муносиб йигитлар майдонга чиқишади. Қисқа вақт давомида кучли жамоа билан икки марта ўйнаш қийин. Аммо, буни ҳам ўзига яраша яхши жиҳатлари бор.
У20 терма жамоамиз сафидаги Аббос Файзуллаев бизнинг жамоада ҳам иштирок этганидан хабарингиз бор. Жамоа таркибидаги ҳимоячилар, ярим ҳимоячиларни ҳам кўз остимизга олиб қўйганмиз. Уларни таркибга жалб қилмоқчи эдим. Бироқ у вақтда ёшлар термамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган эди. ЖЧ якулангач, муносибларини таркибга қўшамиз”, – деди Кападзе.
Фикрлар