Титени ўмариб кетишди
Бразилия терма жамоасининг собиқ мураббийи Титени Рио-де Жанейрода талон-тарож қилиб кетишди.
Жиноятчи кўчада юрган мураббийнинг бўйнидаги тилла занжирини олиб кетган. Бундан ташқари, қароқчи ўз қурбонини таниб, Бразилиянинг Қатардаги Жаҳон чемпионатида кўрсатган муваффатсиз ўйини ҳақида шикоят ҳам қилган.
Хайриятки, мутахассисга тан жароҳати етмаган.
Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" мундиалнинг чорак финалига чиқиб, Хорватия терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Турнир якунлангач, Тите бош мураббийлик лавозимини тарк этди.
Фикрлар