Тўрт ой! Дастан Сатпаев салбий статистика қайд этмоқда
Қозоғистонлик ҳужумчи Дастан Сатпаев «Бёрнли» таркибида расмий ўйинларда тўрт ойдан бери гол ура олмаяпти, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Унинг сўнгги расмий голлари 17 июнь куни қайд этилган эди. Ўшанда Сатпаев «Қайрат» таркибида «Қизилжар» дарвозасига икки бор аниқ зарба йўллаб, жамоасига Қозоғистон Премьер-лигасида 3:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлаган.
28 июль куни Дастан «Челси» учун ҳам гол урган, аммо бу ўйин фақат ўртоқлик учрашуви эди — «Вестерн Сидней Уондерерс»га қарши беллашув 6:4 ҳисобида якунланган.
«Бёрнли»га ўтганидан сўнг 18 ёшли форвард янги клуби сафида олти ўйинда майдонга тушди. Шу вақт ичида у на гол уришга, на голли пас беришга муваффақ бўлди.
Сатпаев ва «Бернли»нинг навбатдаги ўйини 24 октябрь куни «Линкольн»га қарши ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар