Тожикистон бош мураббийи: "Катанец билан дўстмиз, аммо майдонда ғалаба учун майдонга тушамиз!"

Эртага "CAFA Nation's Cup" мусобақасига старт берилади. 7 та терма жамоа иштирок этадиган турнир олдидан Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петар Сегрт матбуот анжуманида иштирок этди. 

"CAFA Nation's Cup" турнири минтақа учун катта аҳамиятга эга. Бу мусобақанинг давомий бўлишини истаган бўлардим. 

Ўзбекистон каби бошқа давлатлар ҳам кучли. Уларга паст баҳо бермаслик керак.

Шунингдек, Ўзбекистон клубларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Сабаби, бу мамлакат лигасида 4 футболчимиз тўп тепади. Бу ҳам биз учун фойда бериши мумкин (кулади).

Қолаверса, икки давлатнинг ташкилотчилик ишларига ҳам омад тилаб қоламиз. Ўйлашимча, улар бу ишни максимал даражада уддалай олади. 

Бизнинг футболчилар хориж майдонларида юқори натижалар қайд этишмоқда. Йигитлар Украинада, Эронда чемпион бўлишни эплашмоқда. Бу ҳазилакам натижа эмас!

Ҳозир муаммолар ҳақида гапириб ўтирмоқчи эмас. Уларга ечим топган ҳолда мусобақада энг яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. Биз - Тожикистонмиз ва буни майдонда ҳам кўрсатишга уринамиз.

Катанец - ажойиб мураббий. У билан дўстмиз, аммо майдонда ғалаба учун майдонга тушамиз!", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
10/06/2023 15:03
Хозирдан Арпа унини бохона килма Нима килиб берарди запасной игрокинг