Тожикистон терма жамоаси устози инструкторлик қилган ЎФA “C” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курси якунланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда мураббийлик соҳасини янада ривожлантириш, мураббийлар малака ва салоҳиятини ошириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
ЎФA қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида қатор лицензияли ўқув курслари ва семинарлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, 25-30 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ЎФA “C” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курслари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Ўқув жараёнига ФИФA ва ОФК инструктори Усмон Тошев йўриқчилик қилган бўлса, Самарқанд вилояти ассоциацияси мутахассиси Ғайрат Ҳамидов координатор вазифасини бажарди. Aмалий ва назарий машғулотларни қамраб олган мазкур курсда жами 20 нафар мураббий иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Тошев Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.
Фикрлар