Токио-2020. Ҳикматиллоҳ Тўраевнинг навбатдаги рақиби анча жиддий
Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги узоқ кутилган ғалабаси етиб келди. Бугун -73 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев илк босқичда муваффақият қозонди.
Германиялик Игор Вандткега қарши баҳсда вакилимиз ўзининг ишончли ҳаракатлари билан дзюдо мухлисларига ишонч бағишлади. Қайд этиш жоиз, вакилимизни кейинги босқичда анча жиддий рақиб кутиб турибди. Чорак финалга чиқиш учун у жанубий кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқади. Бўлажак баҳсда ҳам Тўраевга омад тилаб қоламиз.
Вакилларимизнинг иштирокларини SPORTS.uz сайтида онлайн кузатиб боринг!
Фикрлар