Токио-2020. Зоировнинг асосий рақиби Пангал кутилмаганда Олимпиада билан хайрлашди

  • 31 июль, 2021, 13:04
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Токио Олимпиадаси бокс беллашувларида тобора кучлилар сараланиб бормоқда. Бироз олдин -52 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга йўл олганди.

Tecno

Ушбу вазндаги унинг асосий рақиби Амит Пангал нимчорак финал босқичида сенсацион тарзда ўз юришини якунлашга мажбур бўлди. Колумбиялик Юбержен Мартинесга қарши кечган баҳсда ҳиндистонлик спортчи 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг амалдаги чемпиони Зоиров ўз унвонини ҳимоя қилиш учун асосий даъвогар ва унга бу борада Пангал жиддий қаршилик кўрсатиши кутилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!