
Том Аспиналл: “Босим нафақат менда, балки Cирил Ганда ҳам бор”
UFC нинг оғир вазн тоифасида амалдаги чемпиони Том Аспиналл бўлажак титул жанги олдидан руҳий босим ҳақида айтиб ўтди.
“Босим фақат менда эмас, бу Ган учун ҳам учинчи титул жанги бўлади. У аллақачон икки марта имкониятни бой берган. Ҳа, менда ҳам босим кучли, лекин унда ҳам худди шундай”, — деди британиялик.
Эслатиб ўтамиз, Аспиналл (15-3) камарининг илк ҳимоясини 25 октябрь куни Абу-Дабида франциялик Cирил Ган(13-2)га қарши ўтказади.
Фикрлар