Томас Мюллер фаолиятини якунлаши ёки ...
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер мавсум якунланганидан кейин ҳам клубда қолиш-қолмаслиги борасида ҳали бир қарорга келмаган. Жамоа фахрийсининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
35 ёшли германиялик форвард фаолиятини якунлашни ҳам истисно этмаяпти. Шу билан бирга, Мюллер "Бавария"ни тарк этса, Европанинг бошқа жамоасида ўйнамаслиги аниқ. Sport Bild нашри хабарига кўра футболчини МЛСда ўйнаш истаги қизиқтирмоқда. Айниқса, 2026 йилда жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилишини ҳисобга олсак.
Маълумот учун, Томас Мюллер бутун профессионал фаолияти давомида фақатгина “Бавария” шарафини ҳимоя қилган. У жорий мавсум Венсан Компани бошқарувида жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мюллер Германия терма жамоаси сафида 2010 йилдан 2024 йилгача тўп сурган ва 131 та ўйинда 45 та гол урган.
Фикрлар