Ким "фитна" қилгани маълум бўлди. Томас Тухель Жуд Беллингем билан можарога муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоа ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан юзага келган вазиятга изоҳ берди.

- Менимча, биз бир нуқтадан келиб чиқяпмиз. Мен айтган гаплар ҳам, унинг реакцияси ҳам бир хил туйғудан — ғалаба қозониш истаги ва майдонда кураш кетаётганда спортча ғазабни сақлаб қолиш хоҳишидан келиб чиққан.

Унга менинг фикрларимнинг фақат салбий томони, яъни танқид қисми етказилган, холос. Аслида мен уни дунё даражасидаги футболчи, яна бир бор ўйин тақдирини ҳал қилган юқори савиядаги ўйинчи сифатида таърифлаганман. Шунингдек, бу жамоанинг жуда кучли руҳий ҳолати борлигини айтганман.

Аммо унга берилган саволда бу гапларнинг ҳеч бири тилга олинмаган. Бу қандай ишлашини тушунаман. 

Ундан шунчаки: «Мураббий сиз майдонда эҳтиётсиз ўйнаганингизни айтди, бу ҳақда нима дейсиз?» деб сўрашган. Албатта, унинг ўрнида бўлсам, эҳтимол, мен ҳам кескин жавоб берган бўлардим, айниқса 120 дақиқа майдонда югуриб, икки гол урган, ўзини тўлиқ бағишлаб, майдонда борини қўйган пайтингизда.

Бу мутлақо оддий ҳолат ва бундай характерга, бундай кайфиятга эга футболчи учун табиий реакция. Шунинг учун ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Мен бутун жамоа билан гаплашдим. Ўйинни таҳлил қилдик. Учрашувдан сўнг кийиниш хонасида ҳаммадан олдида деярли худди шу гапларни айтдим, — дея Тухельнинг сўзларини келтиради Mirror нашри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!