Тўпурар керакми, 240 миллион евро тўланг!

“Челси” 2023 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Манчестер Сити”га керак бўлмай қолган Коул Палмерни 47 миллион евро эвазига трансфер қилганди.

Иқтидорли ҳужумкор футболчининг ўйини очилиб кетди. Айни пайтда Палмер “аристократлар”нинг энг самарали футболчиси ҳисобланади. 21 ёшли иқтидор эгаси мунтазам гол урмоқда ва жамоадошларига голли пас узатяпти.

Манчестерликлар Палмерни қўйб юбориб хато қилганини тушуниб етди. Уни ортга қайтариб, ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Кевин де Брюйненинг ўрнини Палмерга топширишмоқчи.

Лондон суперклуби бу ўйинчини осонликча қўйиб юбормайди. “Челси” манчестерликларнинг тарбияланувчисини қайтариш учун улардан 240 миллион евро талаб қилаётгани айтилмоқда.

Агар “Манчестер Сити” бу суммага кўнса, Коул Палмер энг қиммат трансфер соҳибига айланади. Ҳозирча бу кўрсаткич Неймарга тегишли бўлиб, ПСЖ 2017 йилда бразилиялик ҳужумчи трансфери учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!