Тўпурар легионеримизга етадигани йўқ!

Беларусь чемпионатида тўп тепаётган Бобир Абдуҳолиқов май ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Родны футбол" лойиҳаси ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, легионеримиз 50 фоиз овозни қўлга киритиб, ғолибга айланди. Жараён умумий ҳисобда 2 мингга яқин мухлисни қамраб олди. 

Эслатиб ўтамиз, Абдуҳолиқов ички биринчиликнинг 10 ўйинида 11 бор рақиблари дарвозасини ишғол этди. 

285168030_589805835702287_2075171652129628841_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!