Тўққиз раунд устунлик қилган Мозес Итаума нима учун Филип Хрговичга ютқазиб қўйди?
Икки вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Дэвид Хэй хорватиялик Филип Хргович ва британиялик Мозес Итаума ўртасидаги жангни атрофлича таҳлил қилди.
"Учинчи раундда ўйладим: “Хўп, энди тактикани ўзгартириш керак. Озгина тинчланиб, раундларни очколар ҳисобидан олишга ўтиш вақти келди”. Бироқ Мозес ҳар бир раундда қаттиқ зарбаларга суянаверди. Биринчи раунддан еттинчигача у доимий равишда ҳужумда бўлди. Ҳар танаффусда ичимдан унга: “Тинчлан, суръатни пасайтир”, деб илтимос қилардим. Саккизинчи раундда Итаума яна олдинга ташланди, шунда бир лаҳза иккиланиб қолдим: эҳтимол, уни кам баҳолагандирман?! Балки у кўринганидан анча чидамлидир? Мен аниқ бундай оғир зарбаларни бунчалик кўп бера олмаган бўлардим.
Лекин шу ерда ҳаммаси тубдан ўзгарди. "Бензин" тугади. Мозес қаттиқ нафас ола бошлади. Аммо тамоман чарчаган ҳолатда ҳам Итаума Хрговичга жуда кучли зарбалар йўллашга улгурарди. Британиялик зўрға оёқда турибди, бироқ шундай зарбаларни йўллардики, одатда бундай зарбалар ҳар қандай оғир вазн вакилини нокаут қиларди. Баҳснинг охирги дақиқаларини томоша қилиш ростдан ҳам жуда оғир бўлди", – деди Хэй "Built Different Boxing" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Лондон шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида Хргович тўққизинчи раундда Итаумани техник нокаутга учратиб, оғир вазнда IBF чемпионига айланди.

Фикрлар