Тўрабек Хабибуллаевдан супер ғалаба
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.
Бугунги кун доирасида, 80 кг да Тўрабек Хабибуллаев афғонистонлик Аҳмад Самир Давраҳига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратиб, ярим финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир боксчимизнинг жанги кутиб турибди. 52 кг да Феруза Казакова Мўғилистон вакиласи Мунгунсаран Балсан билан кураш олиб боради.
Фикрлар