Тўраев зўр усул қўллаб, рақибини таслим қилди
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича давом этаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи ҳалқаро турнирда 73 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолиби Ҳикматиллоҳ Тўраев иккинчи даврага йўл олди.
Биринчи учрашувда қирғизистонлик дзюдочи Ишен Аманов билан рақобатлашган ҳамюртимиз беллашувнинг тўртинчи дақиқаси бошланиши билан чиройли усул қўллаб рақибининг курагини ерга текказди ва иппон баҳоси билан зафар қучди.
Ҳикматиллоҳ Тўраев кейинги баҳсда озарбайжонлик Ҳидоят Ҳайдаровга қарши татамига чиқади. Унинг рақиби ўсмирлар ўртасида Европа чемпионат ғолиби бўлган.
Фикрлар