
"Торино" "Интер" ярим ҳимоячисини ижарага олди
"Интер" марказий ярим ҳимоячиси Кристиан Асллани фаолиятини "Торино"да давом эттиради. Бу ҳақда Милан клуби расмий сайтида эълон қилинди.
Албаниялик футболчи ижара асосида "Торино"га кўчиб ўтди. У янги клуби сафида жорий мавсум якунига қадар тўп тепади. Шу билан бирга, шартномада сотиб олиш имконияти кўрсатилган.
Ўтган мавсумда 23 ёшли хавбек "Интер" сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Асллани Transfermarkt маълумотларига кўра, 13 млн еврога баҳоланган.
Комментарии