Тошкент Жаҳон кубогига мезбонлик қилади

27-29-март кунлари Тошкент қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади. Аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли саблячилари жам бўлишади.

Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилиши режалаштирилган. Дастурга кўра, 27-28-март кунлари яккалик, 29-март куни эса жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!