Тошкент “Катта дубулға” турнири қандай ўтди?
Хабарингиз бор, 27 февралдан 1 мартгача Тошкент шаҳри дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи турнирга мезбонлиқ қилди. Қуйида ушбу муообақага оид қизиқарли фактлар билан танишинг.
1. Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медал билан якунлади;
2. Шукуржон Аминова дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун 2026-йил “Катта дубулға” турнирларидаги илк олтин медални келтирди;
3. Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирида сўнгги бор 2025-йил 25-июл куни Улан-Баторда (Мўғулистон) олтин медалга эга чиққан эди. Ушбу медал муаллифи – Абдураҳим Нутфуллоев (-66 кг).
4. Ўзбекистонлик аёл дзюдочилар орасида “Катта дубулға” таснифида сўнгги олтин медал 2024-йил 16-феврал куни Боку (Озарбайжон) турнирида қайд этилган. Ушбу медал муаллифи – Диёра Келдиёрова (-52 кг);
5. Шукуржон Аминова Диёра Келдиёровадан кейин “Катта дубулға” турнирларида олтин медал қўлга киритган иккинчи ўзбекистонлик аёл дзюдочи бўлди; Ушбу муваффақияти билан Ш. Аминова -57 кг вазн тоифасида жаҳон рейтингининг 8-поғонасига кўтарилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар