Тошкент шаҳри клубларисиз финал ёхуд пойтахтликларнинг жуда узоқ муддатли сериясига нуқта қўйилди

Кеча Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги барча учрашувлар якунига етди. Ярим финал йўлланмасига “Навбаҳор”, “Насаф”, АГМК ва “Сўғдиёна” эга чиқди.

Эътиборли томони шундаки, бу мавсум Ўзбекистон кубоги ярим финалига бирорта ҳам Тошкент шаҳри жамоалари чиқа олмади. Охирги 22 йилдан бери пойтахтнинг 3 клуби “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Бунёдкор” навбатма-навбат кубок финалида ўйнаб келаётган эди. Бироқ бу мавсум Тошкентнинг барча жамоаси чорак финал босқичининг ўзида тўхтатилди. Бундай натижа охирги марта 1999 йилда юз берган ва ўшанда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” ва “Динамо” Самарқанд жамоалари кубок учун кураш олиб борган. 2000 йилдан бошлаб эса ҳар мавсум пойтахтнинг қайсидир клуби финалда ўйнаган. Бу йил эса мазкур серияга нуқта қўйилди.

Маълумот ўрнида, чорак финалда “Пахтакор” “Навбаҳор” томонидан мусобақадан чиқариб юборилган бўлса, “Локомотив” “Насаф” қаршилигини синдира олмади. Тошкент шаҳрининг қолган икки клуби – “Бунёдкор” ва “Олимпик” эса нимчорак финалда юришини тўхтатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muhiddin
04/09/2022 10:42
Навбахор 2 тасини чиқариб юборди