«Тоттенхем» яна бир марказий ҳимоячисидан айрилди
Лондоннинг «Тоттенхем» клуби жароҳат сабаб яна бир марказий ҳимоячисидан айрилди.
25 ёшли Микки ван де Вен Нидерландия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигасининг 4-тур учрашувини жароҳат сабаб якунлай олмади. Беллашувда нидерландияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
The Sun нашри хабар беришича, Премьер-лигадаги муҳим учрашув олдидан «Тоттенхем» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жиддий муаммога дуч келган. Бундан аввал жамоанинг яна бир марказий ҳимоячиси Ян-Пауль ван Хекке жароҳат олган ва Нидерландия терма жамоаси йиғинини муддатидан аввал тарк этган эди.
Англия чемпионатининг 6-тури олдидан «Тоттенхем» атиги 2 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида бормоқда.
«Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхем» ўртасидаги учрашув 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Фикрлар