"Тоттенхэм" Андре Гомеш учун асосий даъвогар жамоага айланди

Мавсумни "Эвертон"да ижара асосида ўтказаётган Андре Гомеш фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин.

"Барселона" хавбеки "Эвертон" сафида ажойиб ўйинлари билан АПЛнинг бир нечта клубларининг назарига тушди. "Тоттенхэм" эса улар орасида Гомеш учун асосий даъвогарлар бири бўлиб турибди. "Шпорлар" Гомеш трансфери учун 30 миллион евро сарфлашга тайёр.

Ўз навбатида "Эвертон" ҳам Андре Гомеш билан янги шартнома имзолашни истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!