"Тоттенхэм" Эзе трансферига Ришарлисонни қўшиши мумкин

  • 21 Aug 00:28
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" вингери Эберечи Эзе учун музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ 60 миллион фунтлик келишув ҳақида хабар берилганди, аммо "Пэлас" унга ўринбосар топмасдан туриб футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Tecno

"Sky Sports"нинг маълумотига кўра, "шпорлар" келишувга Ришарлисонни ҳам қўшиш вариантни кўриб чиқмоқда. Бразилиялик форварднинг кетиши клубга "Брентфорд" ҳужумчиси Йоан Висса учун йўл очиши мумкин. Бу футболчини жамоа бош мураббийи Томас Франк жуда ҳам хоҳламоқда.

Шу билан бирга, "Кристал Пэлас" Эзенинг ўрнига "Брюгге"дан Христос Цолис ва "Лестер"дан Билял Эль-Ханнусс номзодини кўриб чиқмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!