"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн ҳақида гапирди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби марказий ҳужумчиси Доминик Соланке “Бавария” клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Кейн - ягона нусхадаги ўзига хос ҳужумчи. Харри кўп йиллар давомида "Тоттенхэм" ва терма жамоада муваффақиятли ўйнади. Бу ўз мамлакатига катта фойда келтирган жаҳон даражасидаги футболчи. Кейн - ажойиб ҳужумчи", - деди Доминик The Times нашрига берган интервьюсида.
31 ёшли Кейн "Бавария" сафига 2023 йилнинг ёзида "Тоттенхэм"дан кўчиб ўтган ва мюнхенликлар билан тўрт йиллик меҳнат шартномасини имзолаган. Футболчининг айни дамдаги бозор нархи 100 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар