"Тоттенхэм" футболчиси Лондонда қолиши мумкин

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьерг Англия Премьер-лигасининг яна бир клуби нишонига айланди.

"Шпорлар" устози Анж Постекоглу даниялик футболчига унчалик ишонмаяпти, шу боис футболчи жамоасини ўзгартириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Журналист Лаялл Томас хабарига кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячига Лондоннинг бошқа бир клуби - "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда. Жамоа раҳбарияти Хёйбьергни "Бавария"га кўчиб ўтган Жоау Пальиньега ўринбосарлардан бири сифатида кўрмоқда.

Пьер-Эмиль Хёйбьерг ўтган мавсум "Тоттенхэм"нинг 39 та ўйинида қатнашди, аммо аксарият учрашувларда захирадан майдонга тушди. Трансфермаркт экспертлари футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!