"Тоттенхэм" мавсум сўнггида Кулушевскини сотиб олади

"Тоттенхэм" 2022/23-йилги мавсум охирида "Ювентус"дан ҳужумчи Деян Кулушевскини тўлиқ сотиб олади, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, "шпорлар"да келишув бўйича иккита вариант бор. Агар футболчи 20 та ўйинда қатнашса (ҳар бир баҳсда у камида 45 дақиқа майдонда ўйнаса) ва клуб Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кириса, лондонликлар футболчини 35 миллион еврога сотиб олишлари талаб этилади.

Агар ушбу шартлардан бири бажарилмаса, “Тоттенхэм” 22 ёшли шведни сотиб олиш вариантини шунчаки фаоллаштиради.

"Тоттенхеэм" Кулушевскини 2022 йилнинг январида "Ювентус"дан 2023 йилнинг июни охиригача ижарага олганди. Жорий мавсумда ҳужумчи инглизлар сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Маълумот ўринда, "Transfermarkt" портали Кулушевски 50 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!