"Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозонган "Лестер" 2-ўринга кўтарилди

Англия Премьер-лигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. 14-турдан ўрин олган учрашувда "Тоттенхэм" "Лестер"ни қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "шпорлар" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Жейми Варди голга айлантирди. Танаффусдан кейин ҳам фаолликни давом эттирган "тулкилар" 60-дақиқада ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди. Яна Варди жарима майдони ичида тўпга зарба берди ва Алдервейрелд тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

Муҳим учрашувда ғалаба қозонган "Лестер" очколари сонини 27 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўз майдонида мағлуб бўлган "Тоттенхэм" 4-ўрингача пастлади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди. "Лестер" сафарда Моуриньонинг "Тоттенхэм"ини 2:0 ҳисобида мағлуб этди

  • 90+4'

    ЭҲ-ХЭ! Кейннинг қанотдан узатган узатмаси анча ноаниқ чиқди

  • 90+4'

    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    "Тулкилар" сафида сўнгги ўзгариш: Варди ўрнига Ихеаначо майдонга туширилди

  • 85'

    ЗАРБАА! Тилемансининг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ чиқди

  • 83'

    "Лестер"да ўзгариш: Барнс ўрнига Прат майдонга туширилди

  • 80'

    Регилоннинг жарима майдонига узатган тўпини Каспер ушлаб олди

  • 79'

    Эрик Дайер огоҳлантирилди

  • 77'

    Барнс жарима майдони ичида йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўради. Рефери эса жим

  • 72'

    Бэйл жарима зарбасидан ўз омадини синаб кўрди, кучли зарба, аммо ноаниқ

  • 70'

    СЕЕЕЙВ! Соннинг яқин масофдан йўллаган зарбасини Каспер ажойиб сейв билан қайтарди

  • 69'

    ЗАРБААА! Мэдисон жарима майдони ташқарисидан ўз услубида зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 67'

    Тилеманс майдон марказида Кейнни йиқитди

  • 66'

    ВУУУҲ! "Тоттенхэм"  ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ Кейннинг бош билан йўллаган зарбаси йки узатмаси анча ноаниқ чиқди

  • 63'

    Моуриньо навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Орье ўрнига қолдан дақиқаларда Винкс ҳаракат қилади

  • 61'

    Кейннинг аниқ зарбаси тўғри Каспернинг қўлига бориб тушди

  • 60'

    "Лестер"да ўзгариш. Кастань ўрнига Амарти туширилди

  • 59'

    ГООООООООЛ! Тоби Алдервейрелд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Вардининг бош билан берган зарбаси Тобининг тиззасига етгиб дарвозадан жой олди

  • 56'

    Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнашмоқда

  • 48'

    "Тоттенхэм"да мажбурий ўзгариш. Ло Чельсо ўйинни давом эттира олмади ва ўрнини Лукас Моурага бўшатиб берди

  • 48'

    Гол бекор қилинди. Мэдисон тўпни қабул қилишдан олдин  воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетганди

  • 47'

    ГООООООЛ! Жастиннинг идеал  узатмасини Мэдисон голга айлантирди

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45'

    "Тоттенхэм" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайдиган бўлди. Бэйл Ндомбеле ўрнига майдонга туширилди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланиш арафасида

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Лестер" ҳисобни очди!

    Нуқта қаршисига келган Варди тўпни марказга йўллаб, дарвозани ишғол этди.

  • 45+3'

    Жарима майдони ичида Орье Фофана қўполлик ишлатгани учун ҳакам пенальти белгилади.

  • 45+1'

    Сон қулай позицияга чиқиб бораётган Кейнга тўпни қолдирди. Бироқ кореялик ҳаракатни нотўғри амалга оширганди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.

  • 44'

    Меддисон томонидан йўлланган зарбани Льорис ушлаб олди.

  • 42'

    Орьенинг зарбасидан кейин тўп Кастаннинг қўлига тегиб кетди. Бироқ қўл табиий ҳолатда эди ва ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 41'

    Бурчакдан етказилган тўпга зарба берган Кейн мўлжалда бироз адашди.

  • 40'

    Кейн қанотда рақибидан тезликда ўтиб, Сонга пас узатди. Бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 37'

    Фофана ҳужумда Дайерга нисбатан қоида бузди

  • 34'

    Кейннинг жаримдан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай  жонли деворга тегиб, Касперга бориб тушди

  • 32'

    Олбрайтон огоҳлантирилди

  • 31'

    Ндомбеленинг узатмасини  ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 30'

    Моуриньо жамоасида бугун "брак" паслар кўп учраяпти. Жамоа ҳужумга ўтишга қийналмоқда

  • 28'

    Тилеманс ҳужумда фол ишлатди

  • 27'

    "Тоттенхэм" рақиб жарима майдонни томонига ўта олмаяпти. "Лестер"да эса ҳужумлар охирига етмай қоляпти

  • 22'

    "Тулкилар"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, аммо Кастань тўп учун курашда Орьега имкониятни бой берди

  • 20'

    Олбрайтон қанотдан узатма берди, Вардининг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 17'

    ЗАРБАА! Мэдисоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 15'

    "Тоттенхэм"дан тезкор жавоб. Кейн тўпни Сонга узатди, жанубий кореялик футболчи эса қарор қабул қилишда бироз шошди 

  • 14'

    ВУУУУҲ! Мэдисоннинг жаримдан узатган тўпига Варди бош билан зарба йўллади, қайтган тўпга Фофана зарба беришга улгурмади

  • 12'

    Хойберг Мэдисонга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 12'

    "Лестер"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ тўп Мэдисонгача етиб бормади

  • 8'

    Мэдисон ҳужумда фол ишлатди. Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда

  • 6'

    Мэдисоннинг жаримадан узатган тўпига Фофана бош билан зарба йўллади, ноаниқ

  • 4'

    Соннинг зарбасини ҳимояга қайтган Варди қайтарди

  • 3'

    "Тоттенхэм" учун қулай имконият. Кейн жарима майдони яқинида йиқитилди

  • 2'

    Тангуй жароҳат олган кўринади. У майдонда ўтириб олди

  • 1'

    Ндомбелега нисбатан қоида бузилди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди! Ўйинни "тулкилар" бошлаб берди

  • 0'

    АПЛнинг 14-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Лестер" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Учрашувни ушбу саҳифада матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
blablalbla
20/12/2020 21:17
Поал
&
blablalbla
20/12/2020 21:18
asdasdasdad