"Тоттенхэм" Милан масаласида "Интер" билан музокара ўтказмоқда

  • 23 сентября, 2020, 12:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Италиялик журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилишича, томонлар аллақачон ушбу трансфер юзасидан музокараларни бошлаб юборган. Гап шундаки, "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньога тажрибали ҳимоячи керак, аммо словакиялик футболчининг нархи Лондон клубига муаммо туғдириши мумкин.

“Интер” 25 ёшли Миланни 60 млн еврога баҳоламоқда. “Тоттенхэм” эса бунча пул тўлай олмайди.

Шкриньяр ўтган мавсум “нерадзуррилар” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию