“Тоттенхэм” ўзига янги дарвозабон топди
Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси қишки трансфер ойнасида дарвозабон позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Football24" нашри хабар берди.
Манба берган маълумотларга кўра, "шпорлар" "Астон Вилла" посбони Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мартинес учун Лондон клуби 15 миллион евро таклиф қилишни режа қилган. Илгари Эмилиано учун бир нечта топ жамоалардан ҳам қизиқишлар бўлган. Аммо расмий таклифларгача иш етиб бормаган эди.
Аргентиналик дарвозабоннинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 16 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Астон Вилла" билан амалдаги шартномаси 2029 йилда якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, "мовий армия" 33 ёшли посбони 2020 йилда "Арсенал" дан 17,4 миллион еврога сотиб олганди. Шу давр мобайнида Мартинес 223 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 74 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар