"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ҳар бир ўйинда гол ураётган ҳужумчини талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг «Фрайбург» клуби ҳужумчиси Игор Матанович Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Экрем Конур хабар берди.

Инсайдер маълумотларига кўра, 23 ёшли форвардга Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси ҳамда «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хорватия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Матанович 2025 йил ёзидан бери «Фрайбург» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt портали мутахассислари унинг бозор қийматини 22 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсум Германия чемпионати доирасида Матанович учта ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида учта гол урди ва бир голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!