“Тоттенхэм” яна бир супертрансферга қўл урмоқда
Янги мавсум олдидан таркибини жиддий тарзда кучайтириб бораётган “Тоттенхэм” ҳужум чизиғи учун Туркиянинг «Галатасарой» клуби ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Бош мураббий Роберто Де Дзерби ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна икки нафар ҳужумчи билан шартнома тузишни исташини аввалроқ маълум қилган эди.
Аввалроқ “Тоттенхэм” мутасаддилари “Манчестер Сити” вингери Савио ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Коди Гакпо билан боғланган эди. Бироқ Football.London нашри бир қатор манбаларга таяниб, лондонликларнинг асосий мақсадларидан бири Виктор Осимхен эканини ёзмоқда.
Маълум қилинишича, “Тоттенхэм” яқинда нигериялик ҳужумчи учун 50–55 миллион фунтлик дастлабки таклифни берган. Аммо «Галатасарой» ўз футболчисини камида 65 миллион фунтга баҳоламоқда.
27 ёшли Осимхен ўтган мавсум Туркия чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг вазиятини “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби бошқа йирик клублар ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Фикрлар