“Тоттенхэм”нинг сўрови ерда қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби Туркиянинг “Галатасарой” жамоасига нигериялик  ҳужумчи Виктор Осимхен бўйича дастлабки таклиф билан чиқди.

Лондонликлар 50 миллион фунт стерлингдан (58 миллион евро) 55 миллион фунт стерлинггача (65 миллион евро) миқдорда бадал пули таклиф қилди.

Бироқ “Галатасарой” бу суммани қабул қилишга тайёр эмас, чунки клуб ўз футболчиси учун тахминан 65 миллион фунт стерлинг (76 миллион евро) талаб қилмоқда, дея хабар берди инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқда.

“Тоттенхэм”дан ташқари, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва Мадриднинг “Атлетико” клублари ҳам Осимхенга даъвогарлик қилмоқда. Уларнинг барчаси нигериялик ҳужумчи билан боғлиқ вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда.

“Галатасарой” Осимхенни 2025 йил ёзида “Наполи”дан рекорд даражадаги 75 миллион еврога сотиб олган эди. Бу Туркия футболи тарихдаги энг юқори трансфер суммаси ҳисобланади. Футболчининг шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади. Transfermarkt ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!