Трансферларга энг кўп пул сарфлаган мураббийлар рейтингги эълон қилинди

Betimate нашри трансферларга энг кўп пул сарфлаган мураббийлар рейтингини эълон қилди. Бу борада биринчиликни Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола эгаллади. Испаниялик мутахассис ўзининг мураббийлик фаолияти даврида клублар янги ўйинчилар учун 1,72 миллиард фунт сарфлаган.

Иккинчи ўриндан “Фенербахче”ни бошқараётган Жозе Моуриньо жой олди. Португалиялик мутахассиснинг бу борадаги кўрсаткичи 1,6 миллиард фунтни ташкил қилди.

Кучли учликни “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти якунлаб берди. Италиялик тажрибали мутахассис ўзи ишлаган жамоаларда янги футболчилар сотиб олиш учун жами 1,5 миллиард фунт стерлинг сарфлаган. Бу борадаги кучли бешликда, шунингдек, Массимилиано Аллегри (1,19 миллиард фунт) ва Диего Симеоне (1,19 миллиард фунт) қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!