Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Transfermarkt Роналдунинг нархини яна пасайтирди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Португалиялик юлдузнинг қиймати пасаймоқда

Transfermarkt портали Саудия Арабистони чемпионатида тўп сураётган футболчиларнинг бозор қийматини янгилади.

Янгиланган маълумотларга кўра, "Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер баҳоси 10 миллион еврога тушди. Аввалроқ 40 ёшли футболчи 12 миллион евро деб баҳоланган эди.

Ҳозирда Саудия Арабистонида ҳаракат қилаётган энг қиммат футболчи сифатида италиялик ҳужумчи Матео Ретеги қайд этилмоқда. Transfermarkt унинг қийматини 30 миллион евро деб баҳолаган.

Иккинчи ўринда эса Роналдунинг "Ан-Наср"даги жамоадоши Жоау Феликс жойлашган бўлиб, унинг трансфер қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этилишича, Криштиану Роналду ва Жоау Феликс Португалия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2026 учун эълон қилинган якуний таркибидан ўрин олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ