Бироз аввал, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев "Сеуль" клуби билан хайрлашгани ҳақида хабар бергандик. Афтидан, унинг янги клуби ҳам маълум бўлиб улгурган кўринади. 

Германиянинг "Transfermarkt.de" сайтидан ўрин олган Алибоевнинг профилида унинг янги клуби сифатида К лига 2 вакили "Даэжэон Хана" кўрсатилган. 

Қуйидаги сурат орқали ҳам бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Шунингдек, трансфер амалга ошган кун сифатида 24-март санаси қайд этилгани ҳам эътиборимизни тортди. 

image_2021-03-23_23-44-42

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар