Трент бўйича "Ливерпуль"ни огоҳлантиришди
Эҳтиёт бўлган маъқул
Александер-Арнолд «Ливерпуль»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди
«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард 28 ёшли Трент Александер-Арнолднинг жамоага эҳтимолий қайтиши борасида фикр билдирди. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Трент 2025 йилдан бери ўйнаб келаётган Мадриднинг «Реал» клубини ўйин амалиёти етишмаётгани сабаб тарк этиши мумкинлигини хабар қилган эди. У учун энг асосий йўналишлардан бири сифатида айнан «Ливерпуль» тилга олинмоқда.
«Унинг маҳорати, таланти ва эришган ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, мен “ҳа”, деб айтаман. Лекин бу ҳикоянинг охири ҳали ҳам бироз оғриқли. Албатта, мен бу трансферни қўллаб-қувватлайман, шу боис бетараф қололмайман — бу мен томондан тўғри бўлмайди. Лекин бу қарор ҳозирги жамоа, бу мураббий ва «Ливерпуль»нинг бугунги ҳолати учун тўғрими? Аниқ айта олмайман. У жамоани кучайтиришига шубҳа йўқ, салоҳияти ва таланти нуқтаи назаридан — 100 фоиз. Аммо ҳозирги пайтда бу жамоа учун энг тўғри қарорми, шу жиҳатдан ишончим комил эмас», — деб таъкидлади Жеррард The Overlap Daily эфирида.
Трент Александер-Арнолд 2016 йилдан 2025 йилгача «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган. Унинг клубни тарк этиши мухлислар норозилигига сабаб бўлган эди, чунки тарбияланувчи ҳисобланган футболчи жамоани эркин агент сифатида, бепул тарк этганди.
Изоҳлар (0)