Триппьер МЮга ўтиши мумкин эди

"Ньюкасл" футболчиси Киран Триппьер ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда ҳимоячининг ўзи гапириб ўтгани айтилмоқда.

У Манчестер клуби вакиллари билан музокаралар ўтказган. Ўша вақт Киран "Атлетико" сафида тўп тепарди. 

Маълум бўлишича, клуб ва англиялик иқтидор соҳиби молиявий томонлама келиша олмаган. Кейинчалик, "Ньюкасл"нинг яхшигина маош таклифи Триппьер учун маъқул тушган. 

Маълумот ўрнида, Киран ўз вақтида АПЛда ҳаракат қилган. У Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!