ЦСКАнинг "жавобини бериб юборишди"

TIGGO 2 PRO

"Бока Хуниорс" Эсекиэль Себальосни ЦСКАга 20 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. 

Аввалроқ, Москва клуби аргентиналик форвард учун 4 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. 

"Ҳеч ким биз билан эҳтимолий трансфер ҳаққида алоқага чиқмади. Бизнингча, Бока Себальосни 10, 15 ёки 20 миллионга сотмайди. Бундан ташқари, "Бока Хуниорс" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Либертадорес кубогида иштирок этади. Бундан футболчилар бозорда 20-25 миллион туради", - деди Себальос манфаатларини ҳимоя қилувчи "Mi Sports" агентлиги. 

Маълумот учун, рус нашрларида "армиячилар" ушбу футболчи учун 4 миллион евро сарфлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!