Туриндаги ўйинда барча замонлар рекорди ўрнатилди

  • 12 февраль, 08:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасидаги учрашувлардан бири Туринда “Ювентус” ҳамда “ПСВ Эйндховен” ўртасида бўлди.

Қизиқарли ўтган учрашувда мезбонлар Уэстон Маккенни ва Самюэль Мбангуланинг голи эвазига 2:1 ҳисобида  ғолиб чиқди.

Нидерландияликларнинг ягона жавоб тўпини киритган Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич эса, бу голи билан ўз номини тарихга ёзиб қўйжи.

Squawka статистика порталининг маълум қилишича, 36 ёшли Иван Перишич ПСВнинг Европа Чемпионлар лигаси (Европа Чемпионлар кубоги) мусобақаси тарихидаги энг ёши катта гол муаллифига айланди.

Фаолияти давомида бир неча клублар, хусусан, “Боруссия Дортмунд”, “Бавария”, “Интер” ва “Тоттенхэм” каби грандлар сафида ўйнаган Перишич ПСВга 2024 йилнинг сентябрида келган эди. Маҳоратли ярим ҳимоячи шундан бери барча турнирларда 24 та учрашув ўтказиб, бешта гол ва саккизта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!