Турки Ал аш-Шайх: "Александр Усикка тўрт раундлик устунлик берган бўлардим"
Турки Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқларда Ар-Риёдда бўлиб ўтган бокс жанглари натижасига изоҳ берди.
“Усик-Фьюри жангида Украина вакилига тўрт раундлик устунлик берардим. Бу Тайсон ёмон курашди, дегани эмас. У борини берди, бироқ тўғрисини айтайлик, Александр бугунги кундаги энг зўр боксчилардан бири ва буни йирик номлар билан жанг қилиб исботлаяпти" - деб ёзди аш-Шайх.
Эслатиб ўтамиз. Александр Усик реваншда ҳам Тайсон Фьюрини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра маағлуб этди.
Фикрлар