Туркия гранди "Манчестер Сити" юлдузи учун 10 миллион таклиф қилди

CHERY AUTO

"Галатасарой" дарвозабон Эдерсон трансфери бўйича "Манчестер Сити"га биринчи расмий таклиф билан чиқди. Турк клуби 31 ёшли посбон трансфери учун 10 млн евро атрофида пул тўлашга тайёр, аммо "шаҳарликлар" катта миқдорда пул сўрашган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Манбага кўра, Эдерсон кетадиган бўлса, "Манчестер Сити" ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Италиялик футболчи инглиз клубига ўтишга тайёр. Томонлар футболчининг шахсий шартномаси шартларини келишиб олишда муаммоларга дуч келмайди.

Эдерсон "шаҳарликлар" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 20 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!