Туркия кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" минимал ҳисобда "Галатасарай"га имкониятни бой бериб қўйди
Туркия кубогининг 1-туридан ўрин олган беллашув ўз ниҳоясига етди.
"Галатасарай" ўз майдонида Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнирдаги илк 3 очкосини қўлга киритди. Беллашувдаги ягона эса 22-дақиқада Ахмед Кутужу томонидан киритилди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлаб, 62 дақиқа ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев эса 62-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ўйинни якунлаб қўйди.
Маълумот ўрнида, Туркия кубогининг "А" гуруҳидан ўрин олган 3 тўқнашув якунланди. "Аланяспор" "Трабзонспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса (1:0), "Истанбулспор" "Карагюмрюк" билан нурсиз дурангга имзо чекди (0:0).



Фикрлар