
Туркия Суперлигаси. Онана ассист қилган учрашувда "Трабзонспор" мағлубиятдан қутилиб қолди
Туркия Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Трабзонспор" - "Газиантеп" клублари ўртасидаги беллашув якунланди.
Фатих Текке бошчилигидаги "Трабзонспор" клуби 70-дақиқада гол уриб, ўз уйида 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида Кевин Родригес ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Унинг голига эса 70-дақиқада Пол Онуачу жавоб берди. Энг қизиқ томони шуки, ушбу голга "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони ҳисобланган Андре Онана ассистентлик қилди.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season

Трабзонспор
- Paul Onuachu 70'
Окончен
1
:
1
20.09.2025 22:00

Газиантеп Ф.К.
- Kévin Rodrigues 39'
Комментарии