Туркияда гол уриш осон эмас! "Фенербаҳче" Лукакуга охирги имкониятни берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Фенербаҳче» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳалигача Туркия чемпионатида ўз салоҳиятиини тўлиқ намойиш эта олмаяпти.

Бельгиялик футболчи ўтган ёзда Истанбул клубига қўшилганди. Аммо шу кунгача асосий таркибда мустаҳкам жой эгаллай олмади, энг муҳими — бирор марта ҳам дарвозага гол урмаган. 

Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, «Фенербаҳче» халқаро танаффусдан сўнг Лукакуга ўзини кўрсатиш учун охирги имкониятни бермоқчи.

Агар 33 ёшли форвард шу муддат ичида мураббийлар штабини ишонтирмаса, клуб унинг шартномасини яна бир йилга узайтириш имкониятидан фойдаланмайди. Ҳозирги келишув мавсум якунланиши билан ўз кучини йўқотади.

Ромелу Лукаку жорий мавсумда ўтказган ўнта ўйинда фақат битта голли пас билан қайд этилган, холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!