Туркияда ҳакамнинг жасади денгиздан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия футболи яна бир қайғули хабар билан ларзага келди. Собиқ футболчи Ҳакан Эргин 34 ёшида ҳалок бўлди. У Зонгулдак шаҳри яқинидаги денгизда чўкиб кетгани маълум қилинди.

Ҳодиса тушлик пайти, Узункўм пляжида содир бўлган. Маълумотларга кўра, кутилмаганда кучайган тўлқинлар сабабли маҳаллий ҳокимият сувга тушишни тақиқлаган. Огоҳлантиришларга қарамасдан, Эргин барибир денгизга кирган ва ордан кўп ўтмай кўздан ғойиб бўлгани ҳақида турк оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Ҳодиса юзасидан хабар келиши билан қутқарувчилар жойга етиб борган. Улар 34 ёшли эркакни сувдан чиқариб, соҳилга олиб чиққан. Ҳакан Эргин “Ататурк” номидаги шифохонага тез ёрдам машинасида етказилган, бироқ шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Маълум қилинишича, Ҳакан Эргин футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг ҳакам сифатида ишлаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!