Туркияда Шомуродов бу борада тенгсиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия Суперлигасининг жорий мавсуми якунига етиб бормоқда. Ҳамюртимиз тўп тепадиган "Истанбул Башакшеҳир" сўнгги 34-турда "Газиантеп"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Элдор Шомуродов гол урган бўлса, Аббос Файзуллаев ассист қайд этди.

Шомуродов учун мавсум қандай ўтди?

Элдор учун Туркияга мослашиш осон кечди. У жамоага келиши билан асосий етакчилардан бирига айланди ва деярли барча ўйинларда майдонга тушди.

Ҳужумчи мавсум давомида 34 та учрашувда 22 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Натижада у “гол + ассист” тизимида 27 та самарали ҳаракат билан катта устунликка эга бўлди.

Шунингдек, Шомуродов жами 2928 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва ўртача ҳар 108 дақиқада гол уриш ёки ассист қилиш самарадорлигини кўрсатди.

УЕФА Конференциялар лигаси доирасида у 6 та ўйинда 1 та голли узатма берди. Туркия кубогида эса 4 та учрашувда 1 та гол муаллифи бўлди.

Тўпурарлик пойгаси

Маълумот учун, у Суперлигада тўпурарлик учун кураш олиб бормоқда. Шомуродов ва Пол Онуачу ҳар бири 22 тадан гол уриб, тўпурарлик пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда эса Андресон Талиска (19 та гол), Виктор Осимхен (15 та гол) ва Мухаммед Баио (15 та гол) бормоқда.

Агар ҳамюртимизнинг рақобатчилари сўнгги турда гол киритса, у “Олтин бутса”ни қўлга киритиш имкониятини йўқотиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!