Туркийзабон мамлакатларда футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида ФИФА тадбирлари доирасида туркийзабон давлатлар вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Туркия, Венгрия, Озарбайжон ва Қозоғистон футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда ОФК ва УЕФА вакиллари ҳам қатнашди.

Очиқ ва конструктив тарзда ўтган учрашувда мазкур мамлакатларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, миллий терма жамоалар ва клублар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Футбол бўйича мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!