"Турон" янги мавсум учун расмийларни рўйхатдан ўтказди (фото)

"Турон" жамоаси "MyLeague" платформаси орқали бир нечта расмийларни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, янги мавсумда қуйидагилар Яйпан клуби шарафини ҳимоя қилади.

Абдуваҳоб Аҳмадалиев (Бош директор), Бахтиёр Ашурматов (бош мураббий), Зафаржон Баратов (спорт директори), Нурулло Субҳонов (лицензия менежери), Бекзод Толибов (матбуот котиби).

Шунингдек, Собир Ҳамидов (мактаб директори), Зоҳид Нурматов (ёрдамчи мураббий), Санжар Азимов (шифокор), Баҳодиржон Ҳайдаров (массажчи), Дилшодбек Улуғбеков (массажчи), Азиз Исомитдинов (маъмур) ва Нозимжон Саматов (маъмур) 2023йилги мавсумда "Турон" расмий шахслари сифатида фаолият олиб боради.

турон май лига

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!