"Турон"нинг Туркиядаги йиғинига кимлар кетяпти?

Аввал хабар берганимиздек, "Турон" жамоаси вакиллари 27 январдан 10 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказадилар.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа эрта тонгда мазкур йиғинни ўтказиш учун жўнаб кетади.

Қуйида хориж йиғинига йўл олаётган клубимиз делегацияси таркиби эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Туркия йиғинига йўл олаётган клубимиз делегацияси таркиби:

Бош директор: Абдуваҳоб Аҳмадалиев.

Спорт директори: Андрэ Кирюхин.

Бош мураббий: Бахтиёр Ашурматов.

Жамоа катта мураббийи: Зоҳиджон Нурматов.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Чирица Августин.

Дарвозабонлар мураббийи: Элдор Исабоев.

Ёрдамчи мураббий: Азизхон Исомиддинов.

Клуб шифокорлари: Санжар Азимов, Дилшод Улуғбеков, Баҳодир Ҳайдаров.

Маъмур: Нозимжон Саматов.

Видео оператор: Дилмурод Содиқов.

Дарвозабонлар: Раҳимбек Давронов, Достонбек Тўхтабоев.

Ҳимоячилар: Хушнудбек Авилов, Марлен Чобанов, Анри Чичинадзе, Аслиддин Тоштемиров, Жасурбек Ўринов, Абдуғани Камолов, Хуршидбек Мухторов, Абдулвосидхон Абдурашидов.

Ярим ҳимоячилар: Билолхон Тошмирзаев, Абдулазизхон Абдурашидов, Аъзамжон Алиев, Азимжон Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Сардор Абдураимов, Аюбхон Исақов, Душан Стоилкович, Исломбек Рашидхонов.

Ҳужумчилар: Хумоюн Муртозаев, Азизбек Ибрагимов, Шоҳназар Норбеков, Муҳаммаджаъфар Усмонов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!