Тухель Англия терма жамоасида ҳали ҳеч қайси мураббий қайд этмаган натижага эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси бош мураббий Томас Тухель "уч шерлар" тарихида биринчи бўлиб ушбу лавозимдаги дастлабки беш ўйинда бирорта ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида Opta статистик портали хабар бермоқда.

52 ёшли Тухель Англия терма жамоасидаги фаолиятини 2025 йилнинг январида бошлаган. Унинг қўл остида жамоа 2026-йилги Жаҳон чемпионати Европа саралашида бешта ўйин ўтказиб, Албания, Латвия, Сербия ва икки марта Андорра билан ўйнади. Ушбу учрашувлардаги умумий ҳисоб 13:0.

Эслатиб ўтамиз, Тухель Англия терма жамоасини 2025 йилнинг 10 июнь куни Сенегалга қарши ўртоқлик ўйинида ҳам бошқарган. Ўшанда инглизлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!